Ўзбекистонлик курашчи Истамбулдаги турнирнинг бронза медалини олди

Дата: 10:22, 09-04-2015.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов грек-рим кураши бўйича Туркия пойтахти Истамбулдаги анъанавий халқаро турнирнинг бронза медалини олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон кураш ассоциациясидан хабар қилишларича, XVII Осиё ўйинлари ғолиби Рустам Ассакалов турнирда 85 кггача бўлган вазн тоифасида қатнашди.

Ушбу вазн тоифасида биринчи ўринни Метехан Басар (Туркия), иккинчини Виктор Лоринц (Венгрия), ва яна бир “бронза”ни Кансу Илдема (Туркия) қўлга киритди.

Жами Истамбулдаги турнирда дунёнинг 20 ошиқ мамлакатидан 300 атрофида спортчи қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: