Ўзбекистонлик курашчи Осиё чемпиони бўлди
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик курашчи Илҳом Баҳромов юнон-рум кураши бўйича 50 кггача вазн тоифасида Осиё чемпиони бўлди. Ушбу биринчилик Манилада (Филиппин) бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Баҳромовнинг халқаро турнирлардаги биринчи муваффақияти эмас. У Нанкиндаги ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпиа ўйинларининг олтин медали соҳибидир, бир ой олдин эса Қозоғистондаги нуфузли мусобақада ғолиб чиққан эди.
“Ўзбекистон термаси эркин ва юнон-рум курашларида ҳар бир тоифада, шунингдек, аёллар курашида қатнашмоқда. Мусобақага мамлакатдан жами 24 спортчи келган”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.