Ўзбекистонлик курашчи Қозоғистондаги турнирда олимпия йўлланмасини қўлга киритди

Дата: 10:22, 22-03-2016.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон термаси вакили Дилшод Турдиев Астанада бўлиб ўтган қитъа саралаш турнирида иккинчи ўринни олиб  олимпия лицензиясини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мусобақа финалида 75 кг вазн тоифасида қатнашган Турдиевга жанубий кореялик  Хьенву Ким қарши туриб, олтин медални қўлга киритди. Чорак финалда Дилшод Шохе Якибуни (Япония), ярим финалда Атабек Азисбековни (Қирғизистон) енгди. “Кумуш” соврин ўзбекистонликка олимпия лицензиясини олишга имкон берди”, – деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.

Яна бир ўзбек курашчиси Мўминжон Абдуллаев 130 кггача вазнда учинчи ўрин учун баҳсда Муроджон Тўйчиевни (Тожикистон) енгиб, бронза медални ишлаб олди.

Бугунга келиб Ўзбекистон курашчилари ҳисобида учта олимпия лицензиялари бор. Уларни Ихтиёр Наврўзов (эркин кураш, 65 кг) ва Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши, 85 кг) ва  Дилшод Турдиевлар қўлга киритган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: