Ўзбекистонлик курашчи Санжар Тўхташов допингдан фойдаланганлиги учун дисквалифиция қилинди

Дата: 11:29, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) ўзбекистонлик курашчи Санжар Тўхташовни таъқиқланган моддадан фойдаланганлиги учун дисквалифиция қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тўхташевнинг Таиланддаги 2014 йил ноябрдаги Осиё пляж ўйинларида олинган пробасида анаболиклар гуруҳига кирувчи таъқиқланган 19-norandrosterone моддаси топилди. Халқаро антидопинг агентлиги қоидаларига мувофиқ, спортчи 2014 йил 24 ноябрдан бошлаб икки йилга дисквалифиция қилинади. Шунингдек, унинг 2014 йил ноябрдаги Осиё пляж ўйинларидаги натижаси – 81 кг вазн тоифасидаги олтин медаль олиб қўйилади ва бекор қилинади. Ушбу вазн тоифасида медалларни қайта тақсимлаш Осиё Олимпиа кенгаши томонидан амалга оширилади”, – дейилади IKA хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: