Ўзбекистонлик Курскда фирибгарлик учун қўлга олинди

Дата: 18:24, 26-01-2017.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Курскда Ўзбекистон фуқароси томонидан содир этилган бир неча фирибгарлик фактлари бўйича жиноят иши кўриб чиқилмоқда, дея хабар берилади “Курск” ДТРК сайтида.

“Ўзбекистонлик курсклик аёл билан ижтимоий тармоқларда танишиб, бир оз мулоқотдан кейин у билан бирга яшай бошлайди. Бир неча ой давомида у, кейин маълум бўлишича, ўйлаб топилган муаммоларни ҳал қилиш учун пул сўрайди, шундан кейин аёл қариндошининг ногиронлиги бўйича масалани расмийлаштириш масаласини ҳал қилишга ваъда беради”, - дейилади хабарда.

Аёл танишига жами 150 минг рубл берганлиги маълум.

У бошқа бир ўғли ЙТҲ вафот этган жабрланувчига 40 минг рубл эвазига ҳалокат видеотасвирини топишга ваъда қилади. Лекин ҳеч қандай далилга эга эмаслиги сабабли аёлни бир неча ой алдаб юради. Ниҳоят жабрланувчи полицияга мурожаат қилади.

“Эркак бошқа шу каби жиноятлари учун Ўзбекистонда ҳам қдирувга берилгани маълум бўлди. У ўз танишига Курскда бизнес ташкил қилишга ёрдамлашишга ваъда буради. Катта миқдорда пул олгач алоқага чиқмай қўяди”, - дейилади хабарда.

“Курск” ДТРК сайти маълумотига кўра эрка қўлга олинган жиноятларига иқрор бўлган.

“Ҳозирда фирибгарлик фактлари бўйича жиноят иши бўлиб очилган. Ходимлар эркак бошқа шу каби жиноятларга ҳам алоқадор бўлиши мумкин деган тахминда. Полиция юқоридаги шахснинг ҳаракатларидан жабр кўрган барчани ички ишлар органларига мурожаат қилишини сўрайди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: