Ўзбекистонлик кузатувчилар Туркманистондаги сайловларда иштирок этади

Дата: 13:45, 23-03-2018.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакиллари бошқа халқаро кузатувчилар қатори Туркманистондаги сайловларда иштирок этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ хабар беришларича, 25-март куни Туркманистонда мамлакат Мажлиси ва маҳаллий вакиллик ҳокимияти органлари депутатларининг сайлови бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибига Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, шунингдек, Туркманистон билан чегарадош Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти вакиллари кирган.

Ўзбекистоннинг халқаро кузатувчилари МДҲ ва ШҲТ миссиялари таркибларида сайловда иштирок этиши кутилмоқда.

Сурат манбаи: из sng.today

Янгилик билан ўртоқлашиш: