Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига Россияда ушлаб қолинган иш ҳақининг 195 млн сўмдан ортиғини олишга ёрдам берилди

Дата: 16:43, 26-04-2019.

Тошкент. 26 апрель. ЎзТАГ - Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига Россияда ушлаб қолинган иш ҳақининг 195 млн сўмдан ортиғини олишга ёрдам берилди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Жорий йил бошида ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси иш берувчилардан номаълум сабабларга кўра фуқароларимизга тўламаган 1,495 миллион рубл (≈195,2 миллион сўм) иш ҳақини олишга ёрдам берди", дейилади бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, "Ант Япи Санайи Ве Тиджарет Аноним Ширкети" МЧЖ 300 минг рубл (≈39,2 млн сўм), "Возрождение" МЧЖ - 700 минг рубл (91,4 млн сўм) (биринчи тўлов 100 минг сўм – 13 млн сўм), "Евроосиё" МЧЖ - 345 минг рубл (45 млн сўм) (1,495 млн сўмдан) ва бошқа иш берувчилар – 150 минг рубл (19,6 млн сўм) тўлади.

Хусусан, Қашқадарё вилоятидан бўлган 26 ёшли Рустам Бабокалонов вакилликка ёрдам сўраб мурожаат қилди (иш берувчи 7 ойлик иш ҳақини тўламаган). Мурожаатдан кейин 300 минг рубл (≈39,2 млн сўм) олинган.

Эслатиб ўтамиз, БМТ статистика маълумотларига кўра, дунёда 250 миллиондан ортиқ муҳожир ишчи бор. 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари Россияда фаолият юритади.

Сурат манбаи: facebook.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: