Ўзбекистонлик муҳожирлар Россияга чиқишларидан олдин махсус имтиҳон топширишлари зарур бўлади

Дата: 15:33, 27-06-2017.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Тошкентда Россияга ишга кетишни режалаштираётган меҳнат муҳожирлари учун учта имтиҳонлар топшириш мажмуалари ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Марказлар Ўзбекистон Миллий университет, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ташкил этилмоқда”, - деб таъкидлашди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизматида.

Рус тили, РФ тарихи ва қонунчилик асослари бўйича билимларни аниқлашга қаратилган комплекс имтиҳон пулли таълим хизмати ҳисобланиб, тўловлар комплекс имтиҳон топширувчи номзодлар томонидан бир қисмини миллий ва қолганини хорижий валюталарда амалга оширадилар.

Ҳукумат 2022 йил 1 январгача бош ваколатли олий таълим муассасалари ҳамда Тошкент шаҳридаги марказлар очилган ва минтақавий олий таълим муассасалари, Ўзбекистон ҳудудида комплекс имтиҳонни ўтказиш бўйича ваколатли бўлган Россия олий таълим муассасалари бир қатор солиқ тўловларидан озод этилади.

Бундан ташқари, комплекс имтиҳонни муваффақиятли топширган фуқаролар маълумотларининг автоматлаштирилгап электрон базаси яратилиб, у меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларнинг мавжуд электрон база синхронлаштирилади.

Комплекс имтиҳонни ўтказишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан биргаликда ишлаб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: