Ўзбекистонлик мусиқалар Чайковский номидаги XV Халқаро конкурсда қатнашадилар

Дата: 09:42, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон П.И.Чайковский номидаги XV Халқаро конкурсда қатнашиш учун ариза берди. Ушбу конкурс жорий йилнинг 15 июн - 3 июл кунлари Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирга келиб 24 мамлакатдан аризалар келиб тушди. Улар орасида Россия, Италия, Хитой, Шимолий Корея, Польша, Финляндия, Жанубий Корея, АҚШ, Тайван, Германия, Грузия, Швейцария, Япония, Озарбайжон, Украина, Беларусия, Чехия, Қозоғистон, Туркия, Франция, Колумбия, Испания, Ўзбекистон ва Монголия кабилар бор”, - деди россия ОАВ вакилларига конкурс матбуот хизмати раҳбари Анна Касаткина.

Конкурс ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. Хусусан, Москвада “фортепиано” ва “скрипка” мутахассиликлари бўйича, Санкт-Петербургда эса “виолончель” ва “якка қўшиқ” йўналишларида конкурс бўлиб ўтади.

“Аризалар сони бўйича Осиё мамлакатлари етакчилик қилмоқдалар. Иштирокчилар умумий сонининг учдан биридан озроғини Россияликлар ташкил қилади.”, – деб қўшимча қилди Касаткина.

Бошида конкурсга аризалар қабул қилиш муддати 2015 йил 1 февралда тугаши керак эди. Аризалар келиб тушишда давом этаётгани муносабати билан ушбу муддат 1 мартгача узайтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: