Ўзбекистонлик олимлар алоқа линияларига рухсатсиз уланишдан ҳимояланишнинг янги усулини топдилар

Дата: 14:25, 22-08-2014.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Тошкент Давлат ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали олимлари оптик толали алоқа тизимларида ахборот сигналларни яширин ўзлаштиришдан ҳимоя усулини ихтиро қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ихтиронинг моҳияти шундаки, бунда оптик толали алоқа тизимининг узатувчи томонида ахборот сигнали шовқин ва ахборот сигналларини аралаштириш йўли билан шакллантирилади. Умумий сигнал билан модулясиялаш йўли билан узатилиши керак бўлган оптик нур шакллантирилиб, оптик толали алоқа тизимига киритилади. Оптик толали алоқа тизимининг қабул қилувчи томонида эса ундан қабул қилинган оптик нурни чиқариб олинади, қабул қилинган оптик нурдан умумий сигнални шакллантириб ундан ахборот сигнали ажратиб олинади. Ихтиронинг янгилиги - умумий сигнални шакллантиришдан олдин қабул қилувчи томонда дастлабки ва инверс шовқин сигнали шакллантирилишда. Бунинг натижасида оптик толали алоқа тизимларида инверс шовқин сигнали мавжуд бўлмагани сабабли умумий сигналдан ахборот сигналини ажратиб олишга имкон берадиган тасодифий ўзгарувчан характерга эга шовқин сигналидан фойдаланишга эришилади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизматида.

Олимлар ушбу ихтирога патент олиш учун талабнома топширдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: