Ўзбекистонлик олимлар томонидан натрий фосфатини олишнинг самарали усули ихтиро қилинди

Дата: 17:59, 19-12-2014.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Тошкент кимё-технология институти мутахассислари томонидан натрий фосфатини олиш усули ихтиро қилинди. Ушбу ихтиро олинаётган натрий фосфати таркибидаги аралашмаларни камайтириш ҳисобига маҳсулот сифатини оширишга имкон беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, таклиф қилинган кимёвий технология озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган фосфор кислотаси экстрактидан натрий фосфатларини олиш учун, шунингдек газламалар ва ёғочни тўйинтириб, уларга оловбардошлик хусусиятини бахш этиш мақсадида фойдаланилиши мумкин.

Натрий фосфатини олиш усули экстраксион фосфор кислотасини қатор моддалар воситасида нейтрализатция қилишни ўз ичига олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: