Ўзбекистонлик Қозоғистонда гиёҳванд моддалар контрабандаси учун жазоланди

Дата: 17:14, 16-05-2018.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик Қозоғистонда гиёҳванд моддалар контрабандаси учун жазоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Бейнеу туман суди матбуот хизматига таянган ҳолда.

Беинеу туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси С.га нисбатан жиноят иши қисқа муддатларда кўриб чиқилди.

“Суд судланувчи шахс март ойида Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистонга қараб Россия-Қозоғистон чегараси орқали йўлга чиққани аниқланди. “Тажен” божхона назорати пости ходимлари томонидан хизмат ити ёрдамида ўтказилган текширув давомида С.нинг пайпоғидан 1,54 грамм наша наркотик моддаси топилди. Шунингдек, С. гиёҳванд моддани Қозоғистон Республикаси давлат чегарасидан ноқонуний равишда олиб ўтишни олдиндан билган ҳолда уни ўзи учун сақлаган ва истеъмол қилган”, - дейилади хабарда.

Суд судланувчининг ўз айбини тан олиши, самимий тавба қилгани, биринчи судланиши ва ёш болаларнинг борлиги каби енгиллаштирадиган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, С.ни ҚР ЖКнинг 24 моддаси 3 қисми (“Жиноятга тайёрланиш ва уни қилишни қасд қилиш”), 286 моддаси 2 қисми (“Муомиладан олиб қўйилган ёки чекланган предметлар контрабандаси”) ва 296 моддаси 2 қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласи”) бўйича айбдор деб топди ва 500 ойлик кўрсаткичлари миқдорида (1 202 500 танга ёки 30 млн сўм) жарима жазосини белгилади.

Маълум қилинишича, ҳукм кучга киргани йўқ.

Т1=24,64 сўм

Сурат манбаи: https://kriminalnews.de/?p=18647

Янгилик билан ўртоқлашиш: