Ўзбекистонлик паралимпиячи отиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

Дата: 15:05, 22-04-2015.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Паралимпиячилар ўртасида отиш бўйича Шецинда (Польша) бўлиб ўтаётган Жаҳон кубоги мусобақаларида ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов жаҳон рекордини янгилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

10 метр масофага тўппончадан отиш мусобақаларининг саралаш босқичида у 578 очко жамғариб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи беллашувларда ўзбекистонлик спортчи 198,9 очко йиғишга муваффақ бўлди. Бу унга олтин медал олиш баробарида янги жаҳон рекордини ўрнатишга ҳам имкон берди.

Натижада С.Ибрагимов жаҳон рейтингида биринчи ўринни олиб, Бразилиядаги 2016 йилги Паралимпия ўйинларига лицензия олди.

Мусобақаларда дунёнинг 40 мамлакатидан 300 ошиқ спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: