Ўзбекистонлик Равшан Эрматов юқори ҳакамлик малакасини кўрсатди

Дата: 19:42, 19-06-2014.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ - Ўзбекистонлик халқаро тоифадаги футбол ҳаками Равшан Эрматов Швейцария-Эквадор ўйинида юқори ҳакамлик малакасини намойиш қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Сhampionat.com сайти маълумотига асосланган ҳолда.
15 июн куни ўзбек ҳаками мундиалнинг “Е” гуруҳидаги Швейцария ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарар экан, икки сариқ карточка кўрсатган бўлсада, битта ҳам қизил қарточка кўрсатмади, пенальти белгиламади. Шундай бўлсада, юқори малакасини намоён қилди. Эслатиб ўтамиз, ЎзТАГ ҳакамлик сифати ҳақида илгари ҳам ёзган эди.
Хусусан, Эрматовнинг вақтни яхши ҳис қилиши, ҳар қандай сабаб билан кераксиз ҳолда ҳуштак чалавермаслик уқуви ҳақида юқоридаги ўйиннинг 93-дақиқасидан ҳам билиб олса бўлади.
Ўшанда италиянинг “Наполи” жамоаси яримҳимоячиси Бехрами хужумнинг бошида эквадорлик Карлос Груэсо томонидан чалиб йиқитилди. У йиқилди, суринди ва оёққа турди. Швейцариялик ўрнидан туриб, хужумни давом эттирганда Эрматов икки қўлини юқорига кўтариб ўйинни давом эттириш мумкинлигини билдирди. Швейцарияликларнинг айнан шу хужуми натижасида Харис Сеферович томонидан жамоага ғалаба олиб келган гол киритилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: