Ўзбекистонлик Санкт-Петербургдаги ёнаётган автобусдан 50 нафар йўловчини қутқарди

Дата: 14:36, 02-12-2019.

Тошкент. 2 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик Санкт-Петербургдаги (Россия) ёнаётган автобусдан 50 нафар йўловчини қутқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

1 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Шимолий пойтахтдан Зеленогорскка кетаёт автобус Ольгино посёлкаси ҳудудининг Приморский йўлида ёниб кетгани ҳақида видео тарқалди. Автобусда 50 йўловчи бор эди. Ҳайдовчи мотор бўлмасидаги тутунни кўриб, автобусни четроқда тўхтатди ва одамларни эвакуация қилди.

"Улар ҳайдовчининг оқилона ҳаракатлари ва тезкорлиги туфайли қутқарилди. Куннинг қаҳрамони 43 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у корхонада уч йилдан бери ишлайди", – дейилди "Учинчи парк" АЖК матбуот хизматида.

Қайд этилганидек, ҳайдовчи автобусни учта ёнғин ўчиргич билан мустақил равишда ўчиришга ҳаракат қилди.

"Афсуски, амалиёт шуни кўрсатадики, агар автобус ёниб кетса, уни бундай ўтўчиргич каби маҳаллий воситалар билан ўчириш деярли мумкин эмас. Бу текширилган", – дейилади хабарда.

Фавқулодда вазиятда (ФВ) ҳеч ким зарар кўрмади. Автобусни тарк этган йўловчилар кейинги автобусга хавфсиз тарзда жойлашдилар.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (ФВВ) келган ходимлари ҳайдовчига оловни бартараф этишга ёрдам берди. Қутқарувчилар оловни ўчиришди.

 

Сурат манбаи: news.mail.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: