Ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов Токио-2020 Паралимпиа ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Дата: 15:26, 08-05-2018.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Сервер Ибрагимов Жанубий Кореяда паралимпиячилар ўртасида ўқ отиш спорт тури бўйича жаҳон чемпионатида кумуш совринни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР МОҚга таянган ҳолда.

“3-12 май кунлари Жанубий Кореянинг Чхонжу шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича ЧХОНДЖУ-2018 Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган спортчимиз Сервер Ибрагимов 10м.га пистолетдан отиш буйича беллашувларнинг финал босқичида 236.8 натижа қайд этди ва кумуш медаль соҳибига айланди”, - дейилади қўмита хабарида.

Натижада, Сервер Ибрагимов ўзбекистонликлар орасида 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган илк спортчига айланди.

Чемпионатнинг олтин ва бронза медаллари хитойлик спортчилар Янг Чао (237.2) ҳамда Хуан Хинг (215.0)ларга насиб этгани таъкидлаб ўтилган. Спортчи 11 май куни Тошкент вақти билан соат 19:30да Сеул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамизки, мусобақада 25та мамлакатдан 50 нафардан ортиқ спортчи куч синашмоқда.

Сурат манбаи: http://olympic.uz/ru/4836

Янгилик билан ўртоқлашиш: