Ўзбекистонлик шахматчи Дубайдаги турнирнинг “бронза”сини олди

Дата: 18:15, 22-06-2017.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик шахматчи халқаро гроссмейстер Сергей Қаюмов блиц бўйича Дубайдаги Халқаро турнирнинг бронза медали совриндори бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шахмат федерацияси маълумотларига кўра, UAE Ramadan Blitz Tournament 2017 мусобақаси Дубайдаги Mirdiff Uptown Mall савдо-кўнгилочар мажмуида бўлиб ўтган.

22 мамлакатдан бўлган 137 иштирокчилар швейцар тизими бўйича 9 турда 3 дақиқа + 2 сония вақт назоратида беллашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: