Ўзбекистонлик шахматчи Элбек Алиқулов Қирғизистондаги турнир ғолиби бўлди

Дата: 16:41, 30-06-2016.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик шахматчи, халқаро шахмат устаси Элбек Алиқулов Қирғизистондаги стандарт шахмат бўйича “Issyk-KulOpen” турнирининг ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клубидан хабар қилишларича, 5 мамлакатдан бўлган 40 шахматчилар швейцар тизимида 9 тур давомида беллашдилар. Элбек 7,5 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади ва бир партияни ҳам ютқазмади (6 ғалаба ва 3 дуранг).

2-3-ўринларни 7 очко билан халқаро шахмат усталари Евгений Егоров (Қозоғистон) ва Михаил Марковлар (Қирғизистон) олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: