Ўзбекистонлик шахматчи эшитиш муаммоларига эга шахслар орасида Осиё чемпионатининг совриндори бўлди

Дата: 16:11, 03-10-2017.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик шахматчи Сардор Мамаражабов эшитиш муаммоларига эга шахслар орасида илк марта бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг бронза совриндори бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шахмат федерацияси маълумотига кўра, у 7 имкониятдан 5 очко тўплаган. Фақат Мўғилистон ва Тожикистон вакилларигина ундан ўзиб кетдилар.

Турнир швейцар тизими бўйича 18 ёшдан катта эшитиш имкониятини бутунлай ёки қисман йўқотган шахслар (эркаклар) орасида стандарт шахмат назорати билан ўтказилди.

Турнирда жами 100 спортчилар қатнашишди. Улар Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Бутан, Тожикистон, Туркманистон, Мўғилистон, Покистон ва Афғонистон давлатларига мансуб спортчилардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: