Ўзбекистонлик шахматчи Ҳиндистондаги турнирда “кумуш” медални қўлга киритди
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Марат Жумаев Ченнаидаги (Ҳиндистон) “7th Chennai Open International Grandmaster Tournament” шахмат турнирида “кумуш” медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Миллий Олимпиа қўмитасидан хабар қилишларича, ўнинчи турда М.Жумаев Украина вакили Эльдар Гасанов билан дуранг ўйнаб, 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.
Жами самарқандлик шахматчи ҳисобида беш ғалаба ва беш дуранг натижа бор.
Эслатиб ўтамизки, мусобақада жаҳоннинг 12 мамлакатдан келган 179 шахматчи қатнашди.