Ўзбекистонлик шахматчи Ҳиндистондаги турнирнинг “кумуш”ини олди

Дата: 14:33, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2017 йилнинг 18-25 январида Ченнаи шаҳридаги (Ҳиндистон) аёллар халқаро шахмат турнирида иккинчи ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Sehrli Shahmat нашрига асосланган ҳолда.

Стандарт шахмат бўйича мусобақаларда эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам дона сурди. WIM Mahalakshmi M (Ҳиндистон) ва WGM Тоҳиржонова Гулруҳбегим 10 имкониятдан 6,6 очко тўпладилар. Лекин ўзбекистонлик спортчи қиз кўшимча кўрсаткич бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик яна бир иштирокчи аёллар ўртасида халқаро шахмат устаси Сарвиноз Қурбонбоева 5,5 очко йиғди.

Эслатиб ўтамизки, 9-Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament 2017 турнирида 17 мамлакатдан 317 шахматчилар, жумладан, 16 халқаро ва икки аёллар гроссмейстерлари иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: