Ўзбекистонлик шахматчи қиз “Tashkent March Round Robin” ғолиби бўлди
Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик шахматчи қиз Севара Боймуродова “Tashkent March Round Robin” халқаро турнири ғолиби бўлди. Унда Беларусия, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украина вакиллари қатнашдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Республика Шахмат федерациясидан хабар қилишларича, турнир доирасида С.Боймуродова Виктор Дмитриенко (Украина), Соҳиб Жўраев (Тожикистон), Станислав Циханчук (Беларусия), Баҳора Абдусаттарова (Ўзбекистон) ва Аркадий Вулларни (Россия) енгди ҳамда ўз жамоадошлари Владимир Егин ва Ҳулкар Тоҳиржоновалар билан дуранг ўйнади.
9 имкониятдан 6 очко жамғарган Севара Боймуродов мусобақа ғолиби бўлди ва халқаро гроссмейстер меъёрини бажарди. Владимир Егин икки ғалаба ва етти дурангдан кейин 5,5 очко билан 2-ўринни, Гулрухбегим Тоҳиржонова эса беш ғалаба ва бир дуранг натижа билан 3-ўринни олди.
Маълумот ўрнида, турнир 4-9 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтди.