Ўзбекистонлик шахматчи қиз Вьетнамдаги мусобақада ғалаба қозонди

Дата: 09:28, 18-03-2014.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Вьетнамда “HDBank Cup International Open Chess Тournament-2014” халқаро шахмат турнири ниҳоясига етди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақада 80 ошиқ шахматчи қизлар иштирок этди. Ўзбекистонлик Нафиса Мўминова тўққиз ўйиндан тўртасида ғалаба қозонди, учтасида дурангга эришди ва икки ўйинда ютқазди. Натижада, у 5,5 очко жамғариб, турнир ғолибаси бўлди”, - деб қайд этишди Ўзбекистон шахмат федерациясида.
Қайд этиш керакки, бу Н. Мўминованинг йил бошидан бери иккинчи муваффақияти. Бундан бир оз илгари у “Moscow-Open-2014” талаба қизлар турнирида кумуш медални қўлга киритган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: