Ўзбекистонлик шахматчи Жаҳонгир Воҳидов Буюк Британиядаги фестивалда ғалаба қозонди

Дата: 15:41, 26-03-2015.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ - Ўзбекистонлик шахматчи Жаҳонгир Воҳидов Буюк Британиядаги шахмат фестивалида ғалаба қозонди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шахмат федерациясидан хабар қилишларича, ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер беш ғалаба қозониб, тўрт партияда дурангга эришди ва 7 очко билан биринчи ўринни олди.

Иккинчи ўринни 6,5 очко билан чехиялик Раусис Игорс, учинчи ўринни эса польшалик Михаил Красенков эгаллади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: