Ўзбекистонлик шахс одам савдоси билан шуғулланганлик учун 5 йилга қамалди

Дата: 11:56, 21-07-2015.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида яшовчи Аслбек Абдусатторов Ўзбекистон суди томонидан Қозоғистонда одам савдоси билан шуғулланганлик учун 5 йилга қамалди, деб хабар беради ўзбек ОАВ сешанба куни.

“Абдусатторов қозоғистонлик Андрей исмли киши билан тил бириктириб, унга Қизана қишлоғининг бир неча аҳолисини қул сифатида сотиб юборган””, – деб ёзади 1news.uz интернет-нашри.

Нашр маълумотларига кўра, жабрланганлар қўшни давлатга пул ишлаш учун бораяпмиз деб ўйлаган ҳолда ойига $250 топишдан умид қилганлар.

Жабрланувчилар бир неча ой давомида Андрей етакчилигида ишлаганлар, лекин ваъда қилинган пулни ололмаганлар. Улардан баъзи бирлари қочишга муваффақ бўлиб, қайтгач Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: