Ўзбекистонлик синхрон сузувчилар Будапештдаги жаҳон чемпионатида ўз рекордларни янгиладилар
Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик синхрон сузувчилар Будапештдаги (Венгрия) жаҳон чемпионатида ўз рекордларни янгиладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Миллий олимпиа қўмитаси маълумотларига кўра, терма жамоа техник дуэтда 23 ўринни, техник гуруҳда 15-, эркин дастурда 17-, комбинацион чиқишларда 14-ўринларни эгаллади.
Синхрон сузишда Ўзбекистон термаси сафида Анастасия Рузметова, Юлия Ким, Гулсанам Йўлдошева, Хуршида Ҳакимова, Нигора Шомақсудова, Анастасия Морозова, Анна Елтишева, Хонзода Тошхўжаева, Моҳира и Нозима Тулқиновалар қатнашдилар.