Ўзбекистонлик спортчи от спорти бўйича Гран-при соҳиби бўлди

Дата: 10:15, 02-06-2016.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – От спорти бўйича Ўзбекистон термаси вакили Умид Комилов конкур бўйича Жаҳон кубоги Марказий Осиё лигаси Гра-присининг соҳиби бўлди. Ушбу мусобақа Бишкекда бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон От спорти федерациясидан хабар беришларича, Умид Комилов турнирда Кар Роял лақабли отда қатнашган.

Ўзбекистонлик яна бир чавандоз Ғайрат Назаров Кватро лақабли отда қатнашиб, учинчи ўринни олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: