Ўзбекистонлик сузувчи бирданига уч олтин медал соҳиби бўлди
Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Хорлин сузиш бўйича Польшада бўлиб ўтган халқаро турнирда 100, 200 ва 400 метр масофага эркин услубда сузиш мусобақаларида ғолиб чиқиб, бирданига уч олтин медал соҳиби бўлди ҳамда Инчхон-2014 (Корея Республикаси) Паросиё ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Ўзбек спортчиси ғолиб бўлган турнир 27-29 июн кунлари Щецин шаҳрида бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан хабар қилишларича, Дмитрий Хорлиннинг натижалари 200 ва 400 метр масофаларда икки Осиё рекордини ҳам янгилади.
Шундай қилиб, Паросиё ўйинларига йўлланма олган ўзбекистонлик спортчилар сони 15 кишига етди.


