Ўзбекистонлик сузувчи қиз Рио Олимпиадасига яна бир йўлланмани қўлга киритди

Дата: 11:06, 28-01-2016.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси аъзоси Раъно Омонова 400 метрга комплекс сузишда Олимпиа меъёрини бажариб (4.40.71) 2016 йилги Рио Олимпиадасига яна бир йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ маълум қилишларича, шундай қилиб Р.Омонова жами иккинчи йўлланмани қўлга киритди ва натижада Олимпиадада икки йўналишда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамизки, сузиш бўйича Ўзбекистон термаси Бельгияда бўлиб ўтган мусобақаларда қатнашди. Халқаро турнир якунлари бўйича ўзбек спортчилари 3 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалларини қўлга киритдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: