Ўзбекистонлик сузувчи қиз Россия очиқ чемпионатида бронза медални олди

Дата: 11:08, 15-05-2014.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Раънохон Омонова сузиш бўйича Россия очиқ чемпионатида 400 метр масофада бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Омонова комплекс сузишда 4 минут 56 секунд натижа билан учинчи ўринни олди. Бу спортчимизнинг Москвадаги биринчи муваффақияти эмас. 2012 йилда худди ана шу масофага сузишда ўзбекистонлик Лондондаги Олимпиа ўйинлари иштирокчиси, сузиш бўйича мамлакатнинг кўп карра чемпиони, Республика Олимпиа резервлари коллежи битирувчиси кумуш медални олган эди”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: