Ўзбекистонлик тўрт қиличбоз Венгриядаги турнирда иштирок этади
Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик тўрт қиличбоз Венгриядаги Олимпиа ўйинлари олдидан уюштирилган саралаш турнирида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қиличбозлик федерациясидан хабар беришларича, Ўзбекистон термасидан венгер турнирида Роман Александров, Руслан Кудаев, Нодирбек Усмонов, аёлларда эса Малика Ҳакимова қатнашади.
Эслатиб ўтамизки, қиличбозлик бўйича турнир Венгрия пойтахти Будапештда 2016 йилнинг 18-20 мартида бўлиб ўтади.