Ўзбекистонлик таэквондочи Москвадаги турнирда “олтин”ни қўлга киритди

Дата: 17:21, 17-08-2015.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик таэквондочи Дмитрий Шокин Москвада 2015 йил 14-16 августда бўлиб ўтганWTF World Taekwondo Grand Prix турнирида “олтин”ни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).”

“Таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси аъзоси Дмитрий Шокин 80 кггача бўлган спортчилар беллашуви финалида Владислав Ларинни енгиб, таэквондо бўйича WTF World Taekwondo Grand Prix турнири ғолиби бўлди”, – дейилади республика Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Дмитрий Шокин амалдаги жаҳон чемпиони ва Бутунжаҳон Универсиадаси ғолиби ҳамдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: