Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Барселонадаги АТР турнирини дунёнинг 49-ракеткаси билан белалшувдан бошламоқда

Дата: 16:54, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Барселонадаги (Испания) АТР турнирини дунёнинг 49-ракеткаси испан Пабло Каррено билан беллашувдан бошламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  Денис бугунги кунда Профессионал-теннисчилар уюшмаси (АТР) рейтингида 73-ўринда.

Ўйин бугун 19 апрел, тошкент вақт билан 14.00да бошланган. 

“Евроспорт” сайтида Каррено Истоминдан 70га 30 тарзида юқори баҳоланган.

Теннисчилар ўзаро Марракешдаги турнирда учрашганлар, ўшанда Пабло Денисни икки сетда (6:3, 7:6) енгган. Ўз навбатида, Истомин 2016 йилни ёмон бошлади ва 14 учрашувдан фақат 3тасини енгди. Денис тупроқли қортларда икки бор ўйнаган бўлса, улардан бири Пабло билан юқоридаги баҳс бўлса, иккинчисида Монте-Карлодаги АТР турнирида жаҳоннинг 427- ракеткасидан икки сетда енгилган. Айни пайтда, Каррено тупроқли кортларда мауваффақиятли ўйнайди.

 Турнир етакчилар орасида дунёнинг 5- ва 6- ракеткалари испан Рафаэль Надаль ва япон Кэй Нисикорилар бор.

Эслатиб ўтамизки, граф Годо соврини (исп. TrofeoCondedeGodó) – Барселонада ўтказиладиган эркаклар профессионал халқаро теннис турниридир. У ҳар баҳорда Real Club de Tenis Barcelona мажмуининг очиқ тупроқли корларида ўтказилади. 2009 йилдан бери турнир ATP 500 сериясига киради. Унинг соврин жамғармаси 1,9 млн евро бўлиб, мусобақаларда яккаликда 48иштирокчи ва 24 жуфтлик иштирок этади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: