Ўзбекистонлик теннисчи қиз Польшадаги турнирни муваффақиятли бошлади
Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик теннисчи қиз Нигина Абдураимова Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) сериясига кирувчи “BNP Paribas Katowice Open-2015” халқаро турнирини муваффақиятли бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Миллий олимпиа қўмитасидан хабар қилишларича, мусобақалар польшанинг Катовице шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Саралаш мусобақаларида ўзбекистонлик теннисчи қиз Катерине Ванковани (Чехия) 6:2, 6:4 ҳисобида, Оливие Шимчухни (Польша) - 6:4, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
Энди Нигина Абдураимова кейинги босқичга чиқиш учун чехиялик Мария Боузкова билан беллашади.