Ўзбекистонлик теннисчилар Истомин ва Дўстовлар жаҳон рейтингидаги ўринларини яхшиладилар

Дата: 17:42, 08-07-2014.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Истомин ва Дўстов дунё теннис таснифидаги мавқеиларини яхшилаб олдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон МОҚ сайтида жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Лондон шаҳрида ўтказилган Уимблдон турнирида учинчи босқичга қадар етиб бориб, 6 ўринга юқорилади ва дунёнинг 39-ракеткасига айланди.
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов эса АҚШда бўлиб ўтган “Челенжер” туркумига кирувчи турнирда финалга қадар учрашувларни ғалаба билан якунлаб, рейтингдаги мавқеини 11 ўринга яхшилаб, 142-ўринга кўтарилиб олди. Бу Дўстов бугунга қадар эришган энг яхши натижасидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: