Ўзбекистонлик тракторчи сохта шифокорлик қилиб $500 минг пул ишлади
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик тракторчи алдов йўли билан шифокорлик сертификатини қўлга киритиб, $500 минг пул ишлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бош прокуратуранинг “Ҳукуқ” газетаси маълумотига кўра, у хибсга олиниб, суд томонидан 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Нашр хабарида айтилишича, Бухоро вилоятининг Олот туманидаги қишлоқлардан бирида тракторчи бўлиб ишлаган Қаҳрамон Пўлатов алдов йўли билан Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган Психологлар, врачлар ва халқ табиблари бутунжаҳон ассоциациясининг аъзолик сертификатини қўлга киритади.
2016 йил апрелда у тиббий хизматлар кўрсатувчи хусусий корхона ташкил этади ва ўз қариндошларини ҳам бу ишга жалб қилади.
Тергов маълумотларига кўра, сохта шифокорнинг корхонаси фаолият кўрсатган даврда топган ноқонуний даромади 1,8 миллиард сўм атрофидани (Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича $500 минг) ташкил қилган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди Қ. Пўлатовни 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам иш ҳақининг 150 баравари ($6 минг) миқдорида жарима тўлашга ҳукм чиқарди.
1 ЭКИҲМ=149775 сўм
$1 = 3706,22 сўм