Ўзбекистонлик цирк гимнастикаси устаси Ригадаги халқаро конкурсда “бронза” совринини олди
Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Рига циркида “Олтин Карл-2015” халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда фестивалда ўзбекистонлик гимнастикачи қиз, Ўзбекистон Давлат цирки вакиласи Камила Хаметова ҳам иштирок этди. У ўзининг “Ҳаво узуги” номли чиқиши учун “бронза” медалини қўлга киритди”, – деб қайд этилади фестиваль ташкилий қўмитаси хабарида.
Фестивалда жами жаҳоннинг 15 мамлакатидан ташриф буюрган 75 цирк артистлари қатнашдилар.