Ўзбекистонлик уч енгил атлетикачи АҚШдаги жаҳон чемпионатида қатнашади

Дата: 19:33, 23-07-2014.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Юджин шаҳрида (Орегон штати, АҚШ) енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турнирда Ўзбекистон шарафини уч нафар спортчи ҳимоя қилади. Жумладан, Лилия Манасипова жаҳон чемпионатида 200 ва 400 метр масофага югуриш баҳсларида иштирок этади. Яна бир ҳамюртимиз Нигина Шарипова 200 метр масофага югуриш мусобақасида қатнашади. Нигина саралаш мусобақаларини 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:35да бошлайди. Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби Тимур Хуснуллин уч хатлаб сакраш мусобақаларида совринли ўринлар учун баҳс юритади. Тимур 25 июль куни Тошкент вақти билан соат 22:45да тоифа мусобақаларига киришади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: