Ўзбекистонлик ўқувчилар Болгариядаги математика бўйича олимпиадада 5 совринни қўлга киритдилар

Дата: 15:15, 10-07-2018.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ўқувчилар Болгариядаги Халқаро математика олимпиасида 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Халк таълими вазирлигидан маълум қилишларича, ХМО (International Mathematics Competition) 2018 йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида бўлиб ўтди.

Ҳар йили интеллектуал мусобақада дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан келган 600 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар қатнашадилар.

Нуфузли мусобақада бешинчи марта иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси шу йили мусобақада иштироки тарихида илк маротаба умумжамоа ҳисобида энг кўп медални олишга муваффақ бўлди.

Совриндорлар орасида Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ИДУМнинг 8-синф ўқувчиси Дониёр Исмоилов олтин медални қўлга киритди. Ушбу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Ражаббоев Лазизбек ва Пешкў туманидаги 18-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Норбоев Жаҳонгирлар – кумуш медаль, Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 7-синф ўқувчиси Буриев Искандар, Учтепа туманидаги 4-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Мажидов Муҳаммадризолар бронза совринни олдилар.  

Сурат манбаи: http://turkistonpress.uz/?lang=ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: