Ўзбекистонлик вино ишлаб чиқарувчилар Германиянинг энг йирик озиқ-овқат кўргазмасида қатнашмоқда

Дата: 10:11, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик вино ишлаб чиқарувчилар делегацияси Берлинда (Германия) бўлиб ўтаётган йирик озиқ-овқат кўргазмаси – “Green Week”-2015да қатнашмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси вакиллари кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг вино ишлаб чиқариш саноати салоҳияти тақдимотини ўтказадилар. Шунингек, улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича энг замонавий технологиялар ва халқаро тажриба билан танишадилар. Шунингдек, ўз маҳсулотлари экспорт географиясини кенгайтиришга доир ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашувлар ўтказадилар”, - деб таъкидлашди “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: