Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов ОФК версияси бўйича йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Дата: 17:19, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) версияси бўйича йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Нью-Делидаги (Ҳиндистон) 2015 йилги ОФК лауреатларини аниқлашга бағишланган тантанали маросимдан сўнг.

“Эътиборлиси, “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” номинацияда барча уч номзод ҳам Ўзбекистон ёшлар термаси U-20 вакиллари эдилар. Натижада, йилнинг энг яхши ёш футболчиси номига ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов лойиқ кўрилди”, - дейилади Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Достонбек Ҳамдамовдан ташқари, ушбу мукофотга унинг Ўзбекистон ёшлар ҳамда Бунёдкор клубидаги жамоадошлари Элдор Шомуродов ҳамда Забиҳилло Ўринбоевлар даъвогарлик қилишган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: