Ўзбекистонлик ёш енгил атлетлар Бишкекда иккита рекорд ўрнатдилар

Дата: 17:41, 18-10-2017.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш енгил атлетлар Бишкек (Қирғизистон) шаҳрида енгил атлетика бўйича 15 ёшгача бўлган (2002-2004 йилларда туғилган) ўғил болалар ва қизлар ўртасида Халқаро спорт мусобақаларида иккита рекорд ўрнатдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси маълумотларига кўра, қизлар ўртасида 1500 метрга югуриш мусобақасида Фарғона вилоятидан бўлган Ҳуснида Аҳмедова 4,49,7 балл билан ғалаба қозонди.

Мусобақанинг яна бир рекорди ўсмирлар томонидан 4х100 метрга эстафетада ўрнатилди. Унда Хисматжон Муроджонов, Жавоҳир Зокирхўжаев, Шуҳрат Азимов ва Азамат Тауровлар 46,0 натижа билан ғалаба қозондилар.

Олимпия чемпиони Мария Пинигина (Кулчунова) совринига ўтказилган ушбу халқаро мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар жами 40 медални қўлга киритдилар. Бундан 15 олтин, 13 кумуш ва 12 бронза медаллардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: