Ўзбекистонлик ёш гимнастикачилар Франциядаги турнирда 20 медални қўлга киритдилар

Дата: 18:38, 07-07-2017.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш гимнастикачилар Франция Шамберисида бўлиб ўтган Dukes of Savoy халқаро турнирида 20 медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Гимнастика федерацияси маълумотига кўра, “Камолот-спорт-саломатлик” жамоаси жами 11 олтин, 6 кумуш ва 3 бронза медалларни қўлга киритди.

Камилла Астанова, Диёра Маннанова, Висола Мирахмедова, Эзоза Нурмуҳамедова, Лазиза Мирзакаримова, Камола Кабилбекова, Мубина Камолова, Жасмин Ниёзова ва Муштарий Шоназаровалар алоҳида турларда ва жамоавий, аралаш ва якка дастурларда ғолибликни қўлга киритдилар.

Мусобақада 10 мамлакатдан жами 250 спортчи қиз иштирок этди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: