Ўзбекистонлик ёш курашчилар Хитой Тайпейида Осиё чемпионатида 14 совринни қўлга киритдилар

Дата: 15:45, 21-06-2017.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш курашчилар Хитой Тайпейида юнон-рум кураши, эркин ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатида 14 совринни (3 олтин, 3 кумуш ва 8 бронза медаллари) қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмаси маълумотига кўра, эркин кураш бўйича Ҳасанбой Раҳимов (- 120 кг), Жаҳонгирмирзо Туробов (-55 кг) ва юнон-рум  кураши бўйича Темур Мирзо Мамажонов (-96 кг) Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлдилар.

Иса Шапиев, Жалгас Бердимурадов ва Бахтигул Болтаниёзова кумуш, Аббос Раҳмонов, Жаброил Шапиев, Иброҳим Илҳомжонов, Жасурбек Ортиқбоев, Махмуд Бахшуллоев, Октанга Кеунимжаева, Нодира Собирова ва Хадича Нажимовалар бронза медалларни қўлга киритдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: