Ўзбекистонлик ёш олимлар ШҲТ инновацион форумида иштирок этадилар

Дата: 16:03, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – 7-10 октябрда Уфада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Ёш новатор олимларининг форуми бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой вакиллари иштирок этадилар. Булар илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари вакиллари бўлган ёш олимлар, инновацион лойиҳалар яратувчилари, 35 ёшгача бўлган стартаплар асосчиларидир. Аризалар 20 сентябрга қадар қабул қилинади. Нанотизимлар саноати, тиббиёт соҳасидаги янги технлогиялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика, табиатдан омилкор фойдаланиш, ахборот технологиялари соҳалари форум ишининг устивор йўналишлари бўлади”, – дейилади Россия Ёшлар ишлари бўйича федерал агентлиги хабарида.

“2014 йилнинг сентябрида ШҲТда раислик Тожикистондан Россияга ўтади ва ёшлар форуми РФ томонидан унинг раислигида ўтказиладиган илк тадбирлардан бири бўлади. Биз инвесторлар, экспертлар, йирик саноат холдинглари вакилларини ёшлар томонидан таклиф этилаётган инновацион лойиҳаларни кўришлари учун бир жойга йиғмоқдамиз. Биз форум олимларга ишларида ёрдам бериши, ШҲТ доирасида келажакдаги ҳамкорликнинг асоси бўлиб хизмат қилишига ишонамиз. Шунингдек, Уфа шаҳри ҳам илм-фан соҳасидаги ўз ютуқларини намойиш этиши ҳам жуда муҳим”, – деб таъкидлади Бошқирдистон ҳукумати бош вазир ўринбосари Марат Магадеев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: