Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Осиё чемпионатида 11 совринни қўлга киритдилар
Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш шахматчилар стандарт шахмат бўйича мактаб ўқувчилари орасида Теҳронда бўлиб ўтган 2016 йилги 12-Осиё чемпионатида 11 совринни қўлга киритдилар, булардан 6таси олтин совринлардир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мамлакат Шахмат федерациясидан хабар беришларича, Ўзбекистон Ўсмирлар термаси ҳисобида 12th Asian Schools Chess Championships 2016нинг 6 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медаллари бор.
Ушбу натижалар Ўзбекистон термасига умумий ҳисобда учинчи ўринни олишга имкон берди.
Хусусан, мусобақанинг энг ёш иштирокчиси тошкентлик Афруза Ҳамдамова турнирнинг мутлақ чемпиони деб топилди. У 7 ёшгача қизлар ўртасида стандарт, рапид ва блиц бўйича ғалаба қилди.
Маълумот ўрнида, 12th Asian Schools Chess Championships 2016 Эронда 10-17 июл кунлари бўлиб ўтди.


