Ўзбекистонлик юқори синф ўқувчилари Урал федерал университетига бепул ташриф буюришлари мумкин

Дата: 12:48, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Урал федерал университети Ўзбекистонлик юқори синф ўқувчилари учун махсус лойиҳани бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Урал федерал университетида тест-драйв” деб номланган ушбу лойиҳа ўзбекистонлик энг истеъдодли ва фаол талабаларга россия ўқув муассасига текин ташриф буюриш, талабалар ётоқхонасида яшаб кўриш, маърузаларни тинглаш, ўқитувчилар билан мулоқот қилиш ва қимматли маслаҳатлар олишга имкон беради. Бунинг учун икки босқичдан ўтиш керак. Биринчи босқичда “Олий таълим: Сифатли. Арзон. Мен учун” номли тақдимот тайёрлаб, унинг 1-15 ноябр орасида университет сайтига жойлаштириш зарур. Ушбу босқичдан энг яхши ўтганлар Екатеринбургда 2015 йил 9-10 январ кунлари ўтказиладиган иккинчи босқичда қатнашадилар”– деб таъкидлашди Урал федерал университети матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 25 октябрда ўзбекистонлик юқори синф ўқувчиларини биринчи босқичда рўйхатдан ўтказиш якунланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: