Ўзбекистонлик Жезқазғонда қиз болани зўрлашга уринишда гумон қилиниб қўлга олинди
Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси Жезқазғонда 10 ёшли қиз болани зўрлашга уринишда гумон қилиниб қўлга олинди, деб хабар қилди КазТАГ Қарағанда вилояти ИИД матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“19 сентябрда “102” телефонига Жезқазғонда яшовчи 38 ёшли фуқародан ноъмалум шахс паркда 10 ёшли қиз болага нисбатан жинсий зўрлик ҳаракатларини амалга оширишга урингани ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойида Жанубий Қозоғистон вилоятида яшаган 23 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди”, - дейилади душанба куни тарқартилган хабарда.
Вояга етмаганга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари амалга оширишга уриниш факти бўйича ҚР ЖК 24 моддаси 121 қисми бўйича судгача тергов ишлари бошланди.
Гумондор вақтинчалик сақлаш жойида сақланмоқда.


