Ўзбекистонлик зиёратчилар муддатидан олдин овоз бердилар
Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Баҳорги “Умра-2015” мавсуми зиёратчилари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловларида муддатидан олдин овоз бердилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳукумат қошидаги Дин ишлари қўмитасидан хабар қилишларича, миллий қонунчиликка киритилган ўзгартишларга мувофиқ, муддатидан олдин овоз бериш сайловдан ўн кун олдин бошланиб, бир кун олдин тугалланади. Округ сайлов комиссиялари қарорларига биноан, муддатидан олдин овоз бериш 19 мартда бошланган.
Хусусан, зиёратга йўл олиб, сайлов куни яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган республиканинг Андижон вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар 19 мартда Тошкентдаги 160-участкада овоз бердилар.
Мазкур сайлов округи М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиалида жойлашган.