Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Маккага 15 октябрда жўнаб кетади

Дата: 22:27, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Маккага 15 октябрда жўнаб кетади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“4 сентябрда 10 кишидан иборат ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Улар Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг келишига тайёргарлик кўрадилар. 255 кишилик зиёратчиларнинг дастлабги гуруҳи Ўзбекистондан Маккага 2014 йилнинг 15 октябрида жўнаб кетади. Гуруҳ таркибига зиёратчилардан ташқари ишчи гуруҳи аъзолари, шифокор ва ошпазлар бўлади. Жорий йилда Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳридаги “Жулнар ат-Тоййиба” ва Маккаи-Мукаррамадаги “Аброж Маса ал-Муҳаммадия” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси матбуот хизматида.

Қўмита маъумотларига кўра, жорий йилда 5,2 минг ўзбекистонликлар “Ҳаж-2014” мавсумида мусулмон қадамжоларига зиёратга борадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: